Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австралияда 21 ёшли йигит ноёб касалга чалинди — у 41 кун ухлади

Австралияда 21 ёшли йигит ноёб касалга чалинди — у 41 кун ухлади

Австралиялик 21 ёшли Харри Данн ноёб касалдан азият чекмоқда. У «уйқудаги малика», деб номланадиган Клейн - Левин синдроми билан оғриган.

Жуда кам учрайдиган ушбу асаб касаллиги туфайли киши узоқ муддатли уйқуга кетади. Баъзан бемор бир неча кундан бир неча ойгача ухлаши мумкин. Кўпинча бу касалликка ўсмирлар йўлиқади, аммо болалар ва катта ёшлиларда ҳам учраб туради.

Асаб касаллигидан азият чекаётган Харри Данн 41 кун қаторасига «дам олди». Унда аввал ҳам шундай ҳолат кузатилган, масалан 16 ва 17 ёшга тўлганда туғилган кунини ухлаб ўтказган.

Бемор уйқу вақтида сув ичиши, овқатланиши ва бошқа ишларни бажариши мумкин, аммо атрофдаги воқеаларни ҳис қилмайди. Уйғонганидан сўнг эса нималар рўй берганини эслай олмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг