Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австрияда каллакесарлар билан қўрқитган шаҳзода ҳибсга олинди

Австрияда каллакесарлар билан қўрқитган шаҳзода ҳибсга олинди

Фото: «Vip.de»

Австрияда Ганновер шаҳзодаси Эрнст Август V хизматкор аёлга дўқ-пўписа қилгани ва мол-мулкига зарар етказгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Kronen Zeitung» газетаси хабар берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари хизматкор аёлнинг шикоятига кўра Юқори Австрия Ганновер сулоласининг 66 ёшли бошлиғининг уйига келишган.

Аёлнинг сўзларига кўра, шаҳзода унга ва турмуш ўртоғига агар уйнинг ичида шовқин солмасдан юрмаса, уларникига «каллакесарларни» юборишини айтиб қўрқитган.

Бундан ташқари, Эрнст Август герцог Камберленд фонди объектидаги ойналарни синдириб, йўл белгисини юлиб олган.

Бу биринчи нохуш ҳолат эмас. Яқинда шаҳзода полиция ходимларига ҳужум қилганди. Шундан сўнг уни руҳий касалликлар шифохонасига жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг