Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байденнинг «овоз ўғирлаши» бўйича далиллар текширилди

Байденнинг «овоз ўғирлаши» бўйича далиллар текширилди

Фото: AP

Федерал прокурорлар АҚШ Адлия вазирлиги раҳбари Уилям Баррга президентлик сайловлари пайтида жиддий қонунбузарликларга оид далиллар йўқлигини маълум қилдилар, деб хабар бермоқда New York Times.

Ўтган душанба куни эрта тонгда АҚШ Бош прокурори Уилям Барр мамлакат бўйлаб федерал прокурорларга президентлик сайловларида юзага келиши мумкин бўлган қонунбузарликлар ҳақидаги даъволарни текширишни буюрганди. Бош прокурор кўрсатмасига биноан текширишлар, агар «қонунбузарликлар тўғрисида аниқ ва ишончли даъволар мавжуд бўлса» ва ушбу мумкин бўлган қонунбузарликлар штатдаги овоз бериш натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлса амалга оширилиши лозим эди.

Газетанинг ёзишича, жума куни 16 нафар федерал прокурор Баррга «овоз бериш ва овозларни ҳисоблашдаги қонунбузарликлар тўғрисидаги айбловлар» бўйича ҳеч қандай далил топилмаганини айтишди.

АҚШда президент сайловлари 3 ноябр куни бўлиб ўтди. Дастлабки прогнозларга кўра, демократ Жо Байден ғалаба қозонган, аммо АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп мағлубиятини тан олмаяпти. У демократларни «овоз ўғирлашга» уринишда айблаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг