Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Беларусь газ бўйича Россия даъво қилаётган қарзни қайтармаслигини билдирди

Беларусь газ бўйича Россия даъво қилаётган қарзни қайтармаслигини билдирди

Фото: Коммерсантъ

Беларусь давлати газ бўйича Россия томони талаб қилаётган 165,57 миллион долларлик қарзни қайтармаслигини билдирди. Минск томонидан расман таъкидланишича, Россиядан ҳеч қандай қарз йўқ.

Беларусь энергетика вазирлиги икки давлат ўртасида фақат газ нархи бўйича келишмовчилик борлиги, аммо ҳеч қандай қарз муносабатлари йўқлигини таъкидлаган. Аввал ҳам бир неча бор газ нархи бўйича келишмовчилик келиб чиққан эди. Хусусан, Александр Лукашенко Германия газни Беларусга нисбатан икки баробар арзон сотиб олаётганини танқид қилган.

Аммо Владимир Путин газ етказиб бериш харажатларини пеш қилиб, газни арзонлатмаслигини таъкидлаган эди. Аввал ҳам Россиянинг «Газпром» компанияси яқин қўшниларига газни сотиш бўйича икки марта рад жавобини берган ва шундан сўнг ўтказилган суд ишида ютқазган эди.

Хусусан, суд Россия Украинага 5 миллиард доллар тўлаши лозимлигини белгилаб берган. Ушбу маблағнинг деярли 3 миллиард доллари нақд пул кўринишида тўланган. Полша эса Россиядан 1,5 миллиард долларлик товон пули ундириб олган.

Украина томони 2015 йилдан буён Россиядан газ сотиб олмайди. Полша эса 2022 йилдан эътиборан «Газпром»дан газ олмасликка қарор қилган. Айни вақтда Украинада газ нархи Беларусга нисбатан 1,5 баробар арзонроқ.

Беларус ҳам ўз навбатида Россия газидан воз кечиб, эътиборини Озарбайжон, Норвегия, Саудия Арабистони ва АҚШ билан ҳамкорлик қилишга қаратмоқда. Эътиборли томони, дастлабки учта давлатдан аллақачон газ сотиб олиш бошланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг