Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Беларус ташқи ишлар вазири тўсатдан вафот этди

Беларус ташқи ишлар вазири тўсатдан вафот этди

Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макей 26 ноябрь куни 64 ёшида вафот этди, дея хабар берди БелТА нашри.

«Владимир Макей бир неча соат олдин тўсатдан вафот этди. Ҳеч қандай аломат йўқ эди. Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди бу», — дея маълум қилган ТИВ матбуот котиби Анатолий Глаз.

Вазирнинг ўлимига нима сабаб бўлгани очиқланмаган.

Маълумот учун, Владимир Макей 2012 йил 22 августдан бери Беларусь ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг