Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бен Ладеннинг ўғли Марказий Осиёда яширинган бўлиши мумкин

Бен Ладеннинг ўғли Марказий Осиёда яширинган бўлиши мумкин

Фото: «molbuk.ua»

АҚШ ҳукумати «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг лидерларидан бири сифатида кўриладиган Ҳамза бин Ладеннинг қаердалиги ҳақида маълумот берган одамга 1 миллион доллар мукофот тўлашини маълум қилганди.

АҚШ Давлат департаментининг дипломатик хавфсизлик бўйича бюроси раҳбари Майкл Эванофф маълум қилишича, Ҳамза бин Ладен Афғонистон ва Покистон чегараларида ёки Эронда яширинган бўлиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«У Афғонистон ёки Покистон чегараларида бўлиши мумкинлигини тахмин қиляпмиз. Балки у Эрондадир. У Марказий Осиё жанубидаги исталган ерда бўлиши мумкин», — деган Эванофф.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг