Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бердимуҳамедов ҳукумат аъзоларига бир ой таътил берди — вилоят ҳокимлари эса ишлайди

Бердимуҳамедов ҳукумат аъзоларига бир ой таътил берди — вилоят ҳокимлари эса ишлайди

Фото: «Inform.kz»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Вазирлар маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида биринчи ярим йиллик натижаларидан мамнун эканини билдирди. Миннатдорлик сифатида ҳукумат аъзоларига бир ойлик таътил тақдим этилганини маълум қилди.

Яқин кунларда натижалар сарҳисоб қилиниб, вилоятлар ҳокимларидан ташқари барча раҳбарлар 7 июлдан 6 августгача давом этувчи таътилга чиқарилади, дейилади хабарда.

Шуниям қўшимча қилиш керакки, Бердимуҳамедов агросаноат комплекслари раҳбарларига мурожаат қилиб, ҳозир, ғўза парвариши авжига чиққан паллада дам олишнинг мавриди эмас деб ҳисобловчилар бўлса, таътилини бошқа пайтга суриш таклифини берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг