Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бердимуҳамедов ўз ўғлини иқтисодиёт ва қурилиш вазири этиб тайинлади

Бердимуҳамедов ўз ўғлини иқтисодиёт ва қурилиш вазири этиб тайинлади

Фото:«Фергана»

7 февраль куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов буйруғи билан Сердар Бердимуҳамедов иқтисодиёт ва қурилиш вазири этиб тайинланди.

Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон етакчисининг катта ўғли саналади. У 2019 йилнинг июнидан Аха вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Унинг қўл остида вилоят пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажарди.

Сердар 2019 йил июнгача Ахал вилояти ҳокими ўринбосари, ундан аввал эса ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган, шунингдек Туркманистон парламенти депутати саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг