Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ваъдасига содиқ номзод» пулларини сочмоқда — 500 миллион доллар

«Ваъдасига содиқ номзод» пулларини сочмоқда — 500 миллион доллар

Фото: ОНТ

АҚШ президентлиги учун номзод — Майкл Блумберг сайлов кампаниясига шу пайтгача 500 миллион доллардан ортиқ (509,5 млн. доллар) маблағини сарфлади. Номзодлар томонидан тўланган реклама вақтини ҳисобловчи «AdvertisingAnalytics» компанияси бу ҳақда «Twitter»да хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир АҚШда сайлов жараёнининг партия ичидаги кураши кетмоқда, энг муносиб номзод аниқланганидан кейин рақиб партия билан кураш бошланади.

Солиштириш учун: Блумберг сайлов кампаниясига 500 млн. доллар сарфлади — унинг Демократлар партиясидаги жами олти нафар рақиби жами бўлиб $370 млн. сарфлашган.

Яна бир маълумот: Майкл Блумбергнинг жами бойлиги 50 млрд. доллардан ошади, буниям ҳисоблаш қийинмас, демак, у шу пайтгача «сиёсий карьера» қилиш учун бор давлатининг 1 фоизини ишлатди.

Яна бир жиҳатни эслатиб ўтиш ўринли, 78 ёшли Майкл Блумбергнинг баёнотлари ҳам буни тасдиқлайди, унда шахсан ўзи президент бўлишдан ҳам кўра амалдаги президент Дональд Трампни «тахтдан тушириш» истаги юқорироқ. Блумберг бунинг учун ҳатто бор бойлигини сарфлашга ҳам ваъда берганди. Унинг бойлиги қанча эканини эса биласиз...

Майкл Блумберг президентлик пойгасига роппа-роса уч ой аввал — 24 ноябрь куни қўшилганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг