Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ бош котиби янги пандемияларга тайёр туришга чақирди

БМТ бош котиби янги пандемияларга тайёр туришга чақирди

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш коронавирус пандемиясидан сабоқ чиқарган ҳолда истиқболдаги шу каби фавқулодда вазиятларга тайёр туришга даъват қилди. 

Коронавирус офати қарийб 6,7 миллион инсоннинг умрига зомин бўлди, 664 миллион киши ушбу дардга чалинди. Мамлакатлар иқтисодиёти издан чиқди. Дунё бўйича молиявий йўқотишлар триллионлаб долларга етди. Айниқса, камбағал ва ривожланаётган ўлкалар оғир аҳволда қолди.

«COVID-19 – инсоният юзма-юз келадиган сўнгги эпидемия ёки пандемия эмас. Биз халқаро ҳамжамият ўлароқ COVID-19нинг аччиқ сабоқларини унутмаслигимиз, пандемияга тайёргарлик ва унга қарши кураш учун катта миқдорда сармоя киритишимиз лозим», – дейди БМТ раҳбари.

А.Гутерришга кўра, дунё миқёсида эпидемиологик назоратни кучайтириш, вирусларни эрта аниқлаш тизимини йўлга қўйиш ҳаёт-мамот масаласига айланган.

Халқаро тузилма раиси пандемияга қарши якка давлатлар кураша олмаслиги, шунга кўра бутун дунё ягона муштга айланиб ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлаган.

«Барча мамлакатлар вакцина, даволаш ва ташхис воситалари ҳамда муҳим технологиялардан фойдаланиш борасида тенг имкониятга эга бўлишини таъминлаш керак», – дея хулоса қилган Антониу Гутерриш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг