Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ Ўзбекистон орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам юборади

БМТ Ўзбекистон орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам юборади

Фото: «Apral.ru»

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича Олий Комиссарлиги Афғонистонга юкларни жўнатиш учун Ўзбекистонга гуманитар ёрдам билан учта самолёт юборади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ташкилот веб-сайтида берилган хабарга асосланиб маълум қилмоқда.

«Яқин вақтлар ичида БМТ ҚОКБ чегара пункти орқали Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига автомобиль йўли билан етказиб бериш учун Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрига инсонпарварлик ёрдами билан учта самолёт юборишни режалаштирмоқда. Гуманитар ёрдам ортилган биринчи рейс октябрь ойининг ўрталарида Термизга етиб боради», — дейилади хабарда.

Агентликнинг таъкидлашича, бир ой олдин БМТ Афғонистондаги гуманитар операциялар учун 606 миллион доллар сўраган, аммо ҳозирча бу сумманинг фақат учдан бир қисми олинган.

«Маблағ Афғонистон иқтисодиётининг тўлиқ инқирозга учраши олдини олиш учун керак», — дейилади ташкилот баёнотида.

БМТ ҚОКБнинг Кобулдаги матбуот котиби Бабар Балохнинг айтишича, идора Афғонистон билан чегарадош мамлакатларда логистика марказларини ташкил этиб, мамлакатдаги юз минглаб ички муҳожирларга шошилинч ёрдам кўрсатмоқда. Унинг сўзларига кўра, ёрдамга муҳтож афғонистонликлар сони 20 миллионга етган ва ҳар куни ўсишда давом этмоқда.

Ҳозирги вақтда афғон оилаларининг атиги 5 фоизи етарли озиқ-овқат билан таъминланган, Афғонистонда беш ёшгача бўлган болаларнинг ярмидан кўпи тўйиб овқатланмайди ва очлик ёқасига келиб қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг