Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боливия гўзали ҳомиладорлиги учун унвонидан маҳрум этилди

Боливия гўзали ҳомиладорлиги учун унвонидан маҳрум этилди

Фото: «Angelopedia»

Боливия гўзаллик танлови ғолибаси Жойс Прадо ҳомиладорлиги боис унвонидан маҳрум этилди. Мамлакатдаги энг гўзал қизлар танловини ташкил этиш ва ўтказишга масъул «Promociones Gloria» моделлик агентлиги хабарида айтилишича, Жойс ўзи имзолаган шартнома шартларини бузгани учун жазоланган.

22 ёшли Жойс Боливиядаги энг йирик шаҳар — Санта-Крус шаҳрида ўтказилган гўзаллик танловининг амалдаги ғолибаси эди. У 2018 йили Жаҳон гўзаллари танловида мамлакат номидан қатнашди, бироқ ярим финалдан уёғига ўтолмади.

Яқинда Жойс фарзанд кутаётганини маълум қилди. Боланинг отаси парагвайлик манекен йигит — Родриго Ҳименес. Ҳозир улар ўз муносабатларини қонунийлаштириш билан банд.

Маълум қилинишича, ҳомиладорлик танлов ғолиблари амал қилиши зарур бўлган шартнома шартларини қаттиқ бузиш ҳисобланади.

«Гўзал» мақомидан маҳрум бўлганидан Жойс Прадо хафа эмас, қайтанга қайлиғи билан муносабатлари янада қалинлашаётганидан ўзида йўқ шод.

«Оилаларимиз бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Ота-она бўлаётганимиздан иккаламиз ҳам жуда шодмиз. Бир-биримизга муҳаббатимизнинг чеки йўқ, бу янгилик эса бизни янада яқинлаштирди», — деди Жойс.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг