Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бойлар камбағаллардан нимаси билан фарқ қилади? (Пулининг кўплигидан ташқари)

Бойлар камбағаллардан нимаси билан фарқ қилади?  (Пулининг кўплигидан ташқари)

Фото: «Depositphotos»

Ўзига тўқ одамлар камбағаллардан фақат банкдаги катта ҳисоб рақами билангина фарқ қилмайди. Тўғри турмуш тарзи, кун тартиби ва одатлар — кўпинча айнан шу омиллар одамларнинг бойиб кетишига туртки бўлади. Муаллиф Томас Корли 233 та бой ва 128 та камбағалнинг одатларини ўрганиб, муайян хулосаларга келди. Бу ҳақда «Рамблер» маълум қилган.

Кун тартиби

Сўровномада қатнашган бойларнинг 81 фоизи яқинлашиб келаётган ҳафта учун ҳар кунлик режа тузади ва унга амал қилишга уринади. Кам пул ишлаб топадиган одамлар орасида эса кунини режалаштирадиганлар бор-йўғи 9 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, 44 фоиз бойлар одатда ишни бошлашдан 3 соат олдин уйғонишади. Бу вақтни улар ўзи устида ишлашга, спорт ва бошқа шахсий юмушларига сарфлашади. Бойлиги билан мақтанолмайдиган кишилар орасида эса ишни бошлашдан 3 соат олдин уйғонадиганлар атиги 3 фоизни ташкил этади.

Соғлик

Йўқ, гап бойлар мунтазам борадиган қимматбаҳо клиникалар ҳақида кетмаяпти. Ҳеч нарсага муҳтожлиги йўқ кишиларнинг 76 фоизи ҳафтасига тўрт марта спорт билан шуғулланиб, фаст-фуддан ўзларини тийишади. Бундай турмуш тарзи нафақат қад-қоматни сақлашга, балки хотира ва когнитив функцияларни яхшилашга ҳам кўмаклашади. Эҳтиёжманд инсонлар орасида бор-йўғи 23 фоизи спорт билан шуғулланишга вақт топади.

Мустақил изланиш

Кам пул ишлаб топадиганлар бўш вақтини телевизор қаршисида ўтказишни маъқул кўрса (уларнинг 75 фоизи бунга кунига бир соатдан ортиқ вақт сарфлашади), 88 фоиз ўзига тўқ кишилар ҳар куни камида ярим соатдан китоб ўқишади. Пули етишмайдиганлар орасида бор-йўғи 2 фоизи шундай қилишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг