Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бразилия президенти жарроҳлик столига ётқизилди (видео)

Бразилия президенти жарроҳлик столига ётқизилди (видео)

Фото: «Белновости»

Бразилия президенти Жаир Болсонару жарроҳлик столига ётқизилди. Бу 2018 йил сентябрь ойида унга қарши уюштирилган суиқасддан сўнг ўтказилаётган режали жарроҳлик амалиётидир.

Давлат раҳбари операция қилинган кун ва тикланиш кунлари унинг вазифасини вице-президент Гамильтон Мур бажаради.

Болсонару якшанба, 27 январь куни Сан-Паулудаги касалхонада рўйхатга олинди. Кейин у шифохона кийимида «Twitter» орқали видеомурожаат йўллади. Хабарларга кўра, операция уч соат атрофида давом этади, президент саломатлигини 7-10 кун давомида шу касалхонада тиклаши кутилмоқда.

Қисқа мурожаатида Болсонару унинг касалхонада бўлишига қарамай, давлат ва маҳаллий ҳукумат тўғон бузилишидан жабрланганларга ёрдам кўратиш учун кучини аямаслигини, ушбу ҳалокат ҳаммага бирдек таъсир кўрсатганини ва ҳукумат қурбон бўлганлар ва жабрланганларнинг оилалари дардига шерик эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 28 январь куни Минас-Жерайс штатидаги тўғон бузилишидан қурбон бўлганлар сони 58 нафарга етган.

Маълумот учун: собиқ ҳарбий, социал-демократлар партиясидан номзоди кўрсатилган Жаир Боссонаруни «Бразилия Трампи» деб ҳам аташади. У ҳали президентликка сайланиб улгармасидан суиқасд уюштирилиши натижасида жароҳат олганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг