Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бразилияда 400 киши қамоқдан қочиб кетди

Бразилияда 400 киши қамоқдан қочиб кетди

Бразилиялик полициячи.

Фото: «РИА Новости»

Душанба, 16 март куни кечқурун Бразилиянинг жануби-шарқидаги Сан-Паулу штатининг Монгагуа шаҳридаги қамоқхонадан 400 нафарга яқин маҳкумлар қочиб кетди. Бу ҳақда «G1» порталига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.

Аввалига ярим очиқ турдаги ахлоқ тузатиш колониясида сақланаётганлар қамоқхона ходимларини гаровга олишган, кейин 400 нафарга яқин маҳкум қочиб кетган, дейилади портал хабарида. Айни пайтда ҳам қамоқхона ходимлари гаровда ушлаб турилгани айтилмоқда, полиция уларни озод қилиш учун музокаралар олиб бормоқда.

Шу билан бирга, полиция қочоқларни тутиш бўйича ишга киришган.

Портал қўшимча қилишича, Бразилия қонунчилигига кўра, ярим очиқ турдаги пенетенциар муассасаларда қуролли назорат мавжуд эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг