Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британиялик фирибгар 1344 йил давомида қарзини тўлашига тўғри келади

Британиялик фирибгар 1344 йил давомида қарзини тўлашига тўғри келади

Фото: «The Sun»

Британия фуқароси алдов йўли билан давлат нафақасини расмийлаштириб олди. Лекин кўп ўтмай фирибгарлиги фош бўлди. Ноқонуний йўл билан олинган маблағни қайтариш учун унга минг йилдан кўпроқ вақт керак бўлади, деб ёзади «The Sun».

Буюк Британияда истиқомат қилувчи одам сохта ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда жами 551 минг фунт стерлинг (тахминан 7,8 миллиард сўм) нафақа олишга муваффақ бўлган. Суд пулни қайтаришни талаб қилди. Шу мақсадда унга универсал давлат кредити тақдим этилди. Ҳисоб-китобларга кўра, 1344 йил давомида ҳар ой 34,16 фунт стерлингдан кредит тўлашига тўғри келади.

Нашрнинг таъкидлашича, Меҳнат вазирлиги ва пенсия таъминотини ҳисоблашда масъул бўлган регулятор томонидан ҳисоблашда хатога йўл қўйилган.

2019 йилда шунга ўхшаш нотўғри ҳисоб-китоблар туфайли мамлакат бюджети тахминан 4,7 миллиард фунт стерлинг миқдорида зарар кўрганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг