Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун: Трамп Америка халқига ўта муҳим бир гапни айтмоқчи

Бугун: Трамп Америка халқига ўта муҳим бир гапни айтмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка халқига бугун, 27 октябрь куни махсус мурожаат қилади. Бу ҳақда CNBS телеканали хабар берди.

Оқ уй вакили Ҳоган Гидли маълум қилишича, мурожаат Вашингтонда соат 9:00(Тошкент вақти билан 18:00)да бошланади.

Мурожаат мавзусига аниқлик киритилмаган.

Эътиборли жиҳати, бунгача Америка лидери «Twitter» сирли пост қолдирганди, унда «Ҳозиргина муҳим бир нарса содир бўлди!», деган ёзув қолдирилганди.

Нима содир бўлгани ҳақида турли тахминлар илгари суриляпти, чиндан ҳам нима бўлганини эса яқин уч-тўрт соат ичида билиб оламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг