Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Буюк Британияда кучли тўфон туфайли мактаблар ёпилмоқда

Буюк Британияда кучли тўфон туфайли мактаблар ёпилмоқда

Буюк Британияда «Шторм Деннис» тўфони сув тошқини ва тартибсизликларни келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда BBC хабар бериб ўтди.

Буюк Британияда қутқарув хизматларига ортиқ сув тошқини тўғрисида 300 дан ортиқ огоҳлантиришлар тушган. Расмий Лондон эвакуация чораларини кўришга тайёрланмоқда. Бунга дарёлар сатҳи яна-да кўтарилиши сабаб бўлиши мумкин.

Хабарларга кўра, тошқинлар натижасида баъзи мактаблар вақтинча ёпилган.

Тошқинлар шунингдек туризм соҳасига салбий таъсир қилмоқда. Ички йўлларнинг баъзилари ёпилган ва айрим аҳоли пунктларидан аҳолини эвакуация қилиш бошланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг