Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёда қанча қул бор?

Дунёда қанча қул бор?

Фото: «JoyReactor»

40 миллиондан зиёд инсон замонавий кўринишдаги қуллар, шулардан 71 фоизи аёллар ва қизлар. Қулликни бекор қилиш халқаро куни (1 декабрь) қилган мурожаатида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ана шу нохуш рақамларни келтириб ўтди.

«Қулликнинг бугунги замонавий кўриниши инсонларни келиб чиқиши бўйича камситиш, мажбурий, болалар, уй меҳнати, мажбурий никоҳлар, қарз мажбуриятлари, ишлатиш ёки фоҳишаликка мажбурлаш учун одам савдоси, болаларни қуролли низоларга жалб этиш каби шаклларда намоён бўлмоқда», — деди БМТ Бош котиби ўз сўзида.

Гутерриш қулликнинг замонавий кўринишидан, айниқса, қашшоқлар, ирқий ва этник озчилик, тубжой халқлари ва муҳожирлар кўпроқ азият чекаётганини таъкидлади.

Бош котиб БМТ аъзолари ва башарият аҳлини қуллик қурбонларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бу жирканч балога қарши курашишда ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг