Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчи корхоналардан бирида бахтсиз ҳодиса юз берди: қурбонлар бор

Дунёдаги энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчи корхоналардан бирида бахтсиз ҳодиса юз берди: қурбонлар бор

Фото: facebook.com

Ҳиндистон зардоб институтида юз берган кучли ёнғин оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Ҳодиса Пуна шаҳрида содир бўлган. Корхона коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқариш билан шуғулланган.

«Бинодан тўрт киши эвакуация қилинди, аммо вазият назоратга олинганда қутқарувчилар беш кишининг мурдасини топишди», — деди шаҳар ҳокими Мурлидхар Моҳол.

Дастлабки маълумотларга кўра, институтнинг янги объектини қураётган ишчилар ҳалок бўлишган. Ёнғиннинг келиб чиқишига пайвандлаш ишлари сабаб бўлганлиги айтилмоқда.

Институт ижрочи директори Aдар Пунавалланинг сўзларига кўра, бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш қувватининг камайишига таъсир қилмайди. Чунки институтда бошқа ишлаб чиқариш линиялари мавжуд, дея хабар берди «Hindustan Times».

Муассаса ижрочи директори Суреш Ядавнинг айтишича, коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқарилишига зарар етмаган, у ёнғин содир бўлган жойдан узоқроқда жойлашган.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати вакили Прашант Ранпайснинг маълум қилишича, бинолардан бирининг учинчи қаватдан бешинчи қаватгача қисми ёниб кетган. Ёнғинни ўчиришда ўнта ёнғин бригадаси жалб қилинган.

Зардоб институти дунёдаги энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. У бир миллиард доза AstraZeneca вакцинасини ишлаб чиқариш учун шартнома имзолаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг