Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг энг бой ўн кишиси бир кунда 14 миллиард доллар йўқотди

Дунёнинг энг бой ўн кишиси бир кунда 14 миллиард доллар йўқотди

Фото: «Mk.ru»

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши оқибатида жаҳон биржаларида пасайиш кузатилмоқда. Буни энг бой инсонлар, айниқса, яққол ҳис этишмоқда, «Bloomberg Billionaires Index»(BBI)га кўра, жаҳондаги энг бой ўн инсон бир кунда 14 млрд. доллар йўқотишга учради.

Энг кўп йўқотиш — энг бой инсонда

«Amazon» компанияси асосчиси ва раҳбари Жефф Безос бир кунда 3,25 миллиардидан маҳрум бўлди, йил бошидан бери жами эса жами 15,7 миллиард доллар зарар кўрди. Шунга қарамасдан, ҳамон энг бой инсонлигича қолмоқда.

«Facebook» асосчи Марк Цукерберг ва «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс, «Google» холдинги — «Alphabet Inc.» муассислари Ларри Пейж ва Сергей Брин, «Oracle» ҳамасосчиси Ларри Эллисон, «Berkshire Hathaway» инвестиция компанияси раҳбари Уоррен Баффет бир кунда 1,3 дан 1,8 миллиард долларгача йўқотишди.

Қизиғи, жаҳоннинг энг бой кишилари етакчи ўнталигидаги саккиз нафари — америкаликлар.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши бошланганига бир йилдан ошди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг