Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди

Дунёнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди

Фото: «Moscow-oblast.sm-news.ru»

«Google» компанияси 2012 йилдан бери илк бор «Best Global Brands» дунёнинг энг бой брендлари рейтингидаги дастлабки учликка кира олмади, дея хабар берди «Interbrand».

2019 йилда «Interbrand» консалтинг фирмаси рейтингида «Google» иккинчи ўринни эгаллаганди. Бу йил компания тўртинчи поғонага тушиб кетди. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қидирув сайти бренди 1 фоизга — 165,4 млрд долларга арзонлашган.

«Apple» компанияси саккизинчи йилдирки рўйхатнинг шубҳасиз етакчиси бўлиб қолмоқда. Иккинчи ўрин бу йил «Amazon»га насиб қилган бўлса, «Microsoft» учинчи поғонага муносиб деб топилди.

Дунёнинг энг бой брендлари ўнталигига, шунингдек, «Samsung», «Coca-Cola», «Toyota», «Mercedes-Benz», «McDonald's» ва «Disney» киришга муваффақ бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг