Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг тез чўкаётган шаҳарлари маълум бўлди

Дунёнинг энг тез чўкаётган шаҳарлари маълум бўлди

Ҳошимин (Сайгон)

Бир гуруҳ олимлар ўтказган тадқиқот Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги айрим шаҳарларда, дунёнинг бошқа ерларидагига нисбатан, сезилмасдан чўкиш жараёни анча тез кечаётганини кўрсатди. Бу ҳақда Nature ёзди.

Мутахассислар ўн миллионлаб одамлар дунё океани сув сатҳи кўтарилиши қаршисида ожиз қолишаётганига эътиборни қаратишди.

Вьетнамнинг 9 млн киши яшовчи Ҳошимин (кино ва адабиётларда Сайгон номи остида машҳур) шаҳри дунёнинг қирғоқбўйида жойлашган 48 та йирик шаҳри орасида энг тез чўкмоқда.

Бу рўйхатда Бангладешнинг Читтагонг порт-шаҳри иккинчи ўринда жойлашди.

Читтагонг

Сув босиш хавфи юқори йирик шаҳарлар бешлигида кейинги ўринларда: Аҳмадобод (Ҳиндистон), Жакарта (Индонезия пойтахти, бу мамлакат пойтахтни кўчириш тараддудида) ва Янгон (Мянма пойтахти).


Мавзу доирасида: 2050 йилда дунё қандай бўлади? (фото)


БМТнинг Иқлим ўзгаришлари бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи баёнотига кўра, 2050 йилга бориб сайёрамизнинг 1 миллиард аҳолиси дунё океани сатҳи кўтарилиши оқибатида доимий сув босиши хавфи остида яшайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг