Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг бой одам энг чиройли уйни сотиб олди (фото)

Энг бой одам энг чиройли уйни сотиб олди (фото)

Фото: «Kfund-media.com»

Дунёнинг энг бой одами Жефф Безос Беверли-Хиллзда 165 миллион долларга данғиллама ҳовли харид қилди, дея хабар берди «Wall Street Journal» газетаси.

Безос уни медиамагнат Девид Геффендан сотиб олди. Бу Лос-Анжелес ҳудуди учун рекорд битим саналади. Манбага кўра, кўчмас мулк агентлари келишувда иштирок этишмаган.

«Warner Estate» номли данғиллама ҳовли 3,6 гектар майдонда жойлашган. У 1930-йилларда «Warner Bros» президенти Жек Уорнер учун лойиҳалаштирилган. Уйнинг кенг пешайвонлари, беқиёс боғ-роғлари, бир қанча меҳмон уйчалари, теннис корти ва гольф учун майдони бор.

«Бу нафақат Лос-Анжелес, балки дунёдаги энг чиройли уйлардан бири, десам хато бўлмайди», — дейди маҳаллий агент Курт Раппапорт.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг