Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг бой одам коинотга қариндоши билан учмоқчи

Энг бой одам коинотга қариндоши билан учмоқчи

Фото: «News.myseldon.com»

Amazon асосчиси ва бош ижрочи директори, 57 ёшли Жефф Безос 20 июль куни укаси билан бирга коинотга учишини Instagramда ёзиб қолдирди.

«Беш ёшимдан коинотга саёҳат қилишни орзу қилардим. 20 июль куни укам билан ушбу саёҳатга отланаман. Энг яқин дўстим билан зўр саргузашт бўлади», — деди тадбиркор.

Миллиардер Amazonдан ташқари ушбу парвозни New Shepard кемасида ташкил қилаётган Blue Origin компаниясига ҳам эгалик қилади. Дунёнинг энг бой одами билан бирга 12 июнда якунига етадиган ким ошди савдоси ғолиби ҳам коинотга чиқади. Иштирок этиш учун аризани 10 июнгача топшириш керак. Ҳозирга келиб дунёнинг 143 мамлакатидан қарийб 6000 киши ким ошди савдосида рўйхатдан ўтган.

 
 
 
 
 
Посмотреть эту публикацию в Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от Jeff Bezos (@jeffbezos)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг