Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг катта экофирибгар ўз жонига қасд қилди

Энг катта экофирибгар ўз жонига қасд қилди

Рэнди Констант.

Фото: «University of Missouri»

АҚШда экологик тоза маҳсулотлар билан боғлиқ мамлакат тарихидаги энг йирик фирибгарлик ташкилотчиси Рэнди Констант ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.

16 август куни 60 ёшли фермер 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Суд Константга бир неча ҳафта муҳлат билан турмага ўзи келишига ижозат берди, негаки айбланувчига жамият учун хавфли ёки қочишга мойил жиноятчи сифатида қаралмаганди.

Терговчилар Констант ўзининг дон ва жўхориларини экологик тоза маҳсулот сифатида сертификатланган деб сотганини исботлашди. Бунда у далага стандарт усулда, жумладан, кимёвий пестицидлар билан ишлов берган.

Шу тариқа у АҚШда 2016 йил етиштирилган ҳамда экологик тоза маҳсулот сифатида қайд этилган 7 фоизгача жўхори, 8 фоизгача соя дуккакларини сотган. У 2010 йилдан 2017 йилгача жами қарийб 11,5 миллион бушель донни пуллашга эришган. Бу тахминан 3600 та вагонни тўлдиришга етади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг