Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг энг узун авиайўли Ўзбекистон осмонидан ўтади

Дунёнинг энг узун авиайўли Ўзбекистон осмонидан ўтади

Манба: Flightradar24; Cathay Pacific Airways

Жаҳондаги энг узун авиайўналиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Гонконгнинг «Cathay Pacific» авиакомпанияси Гонконг–Ню-Йорк рейсини янгитдан ташкил қилмоқчи: 16 618 километр масофалик парвоз 17 соат давом этади (суратда). Авиакомпания Россия ҳудудини кесиб ўтмаслик учун шу йўлни тутишга қарор қилди — санкцияларга қадар икки шаҳар ўртасидаги парвозлар Арктика ва РФ ҳаво кенгликлари бўйлаб амалга оширилган. Эски йўналиш 3 628 километрга қисқароқ ва парвозга 15 соат атрофида вақт кетган.

Хориж авиакомпаниялари Россия—Украина ҳарбий-сиёсий инқирози оқибатида ортиқча харажатга тушаётган бир паллада, Россия авиаташувчилари орасида роялти ҳуқуқига эга «Аэрофлот» яхшигина даромадидан айрилди — компания совет замонларидан буён хориж авиакомпаниялари Транссибир авиайўналишларидан фойдалангани учун «парвоз ҳақи»ни олиб келган. Пандемияга қадар бу миқдор йилига чамаси $400–800 миллион бўлган.

Биз учун муҳими, дунёнинг энг узун авиайўли Ўзбекистон осмонидан ўтиши...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг