Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ереванда халқ мамлакатни КХШТдан чиқишини талаб қилиб митинг ўтказмоқда (видео)

Ереванда халқ мамлакатни КХШТдан чиқишини талаб қилиб митинг ўтказмоқда (видео)

Еревандаги «Франция» майдонида арманистонликлар Озарбайжон билан чегарада вазият кескинлашгани муносабати билан мамлакатнинг КХШТдан чиқишини талаб қилмоқда. 

«Новости-Армения» нашрининг хабар беришича, акциянинг кўплаб иштирокчилари тадбирди «Хайр КХШТ, салом MNNA» (Major Non-NATO Ally  (инг.) – «НАТО ташқарисидаги асосий иттифоқ», бунда альянсдан ташқаридаги АҚШ иттифоқчилари тушунилади, -таҳр.) ёзувли шиорларини кўтариб чиқишган.

Митинг АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Арманистонга ташрифи фонида ўтказиляпти. Пелоси Конгресс номидан ўтказилган брифингда Озарбайжоннинг ҳаракатларини қоралашини айтганди. У, шунингдек, Арманистонни қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

У Арманистон Миллий мажлиси раиси Аллен Симонян билан учрашувдан кейинги брифингида: «Арманистон биз учун муҳим аҳамиятга эга ва биз Озарбайжоннинг ҳалокатли ҳужумини қоралаймиз», – деб баёнот берди.

Айни пайтда, генерал-полковник Анатолий Сидоров бошчилигидаги КХШТ миссиясининг илғор гуруҳи Арманистонда эканлиги айтилмоқда.

Аввалроқ Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян КХШТнинг Озарбайжон билан можарога муносабатидан ҳафсаласи пир бўлганини маълум қилганди.

«КХШТ Арманистоннинг икки кун аввал Озарбайжон билан можаро пайтида юборилган ёрдам талабини бажармади. Энди КХШТ Ереван блокни тарк этиш имкониятни истисно қиладими деган саволдан хавотирланиши керак», – деган эди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 сентябрга ўтар кечаси арман-озар ҳарбийлари ўртасида чегарада отишма юз берган эди.

Арманистон томони тўқнашувда қурбон бўлган ҳарбийлар сонини 105 нафарга етганини билдирган. Озарбайжонлик ҳарбийларнинг эса 50 нафари можаро чоғида ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг