Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон раҳбари мамлакатдаги намойишлар ортида АҚШ ва Исроил турганини айтди

Эрон раҳбари мамлакатдаги намойишлар ортида АҚШ ва Исроил турганини айтди

Эрон раҳбари Оятуллоҳ Али Хомайний сўнгги вақтларда мамлакатда бўлиб ўтаётган оммавий норозилик намойишлари ҳақида гапириб, уларни тайёрлашда АҚШ ва Исроилни айбдор деб атади.

«Бу қизнинг ўлими (Маҳса Амини) фожиалили воқеа эди. Бу мени ҳам хафа қилди», – деди Хомайний.

Шу билан бирга, Эрон раҳбари тегишли текширув ўтказмасдан туриб Қуръон, масжидлар, банклар ва шахсий автомашиналарни ёқишга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган. Унинг фикрича, буларнинг барчаси ташқаридан уюштирилган.

«Буни ким режалаштирган? Шубҳасиз, Америка — ёлғончи, зўравон, сионистик режим ва унинг малайлари хориждаги бир қанча хоин эронликларнинг ёрдами билан уюштирган», — деган Али Хомайний.

Маълумот учун, Аминини 13 сентябрь куни ҳижобни нотўғри кийишда айбланиб, ҳибсга олган эди. У қамоқхонада касал бўлиб касалхонага ётқизилган ва Амини ўша ерда вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг