Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда икки киши коронавирусдан вафот этди

Эронда икки киши коронавирусдан вафот этди

Фото: «Iranian Red Crescent Society»

Эрон ҳукумати мамлакатда коронавирусни юқтириш бўйича иккита ҳолат аниқланганини кеча, 19 февраль куни тасдиқлади, дейилади «РИА Новости» хабарида.

Ҳар икки касал вафот этган.

Ҳукумат баёнотига кўра, янги турдаги коронавирус — COVID-2019 оқибатида ҳалок бўлган бу икки эронлик муқаддам хитойлик фуқаролар ёки Хитойдан келган бошқа шахслар билан алоқада бўлмаган. Бу ҳақда Эрон ССВ юқумли касалликлар бўйича миллий қўмитаси аъзоси Масъуд Мардоний маълум қилди.

«Қум шаҳрида ушбу касаллик қандай юқтирилгани хусусида соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги қўмита суриштирув олиб боряпти, гарчи вирус айнан қаерда юққани борасида бизда аниқ далиллар бўлмаса-да, касаллик қўшни давлатлардан келган сайёҳлар орқали юққан бўлиши мумкин деган эҳтимол мавжуд», — деди Мардоний.

Маълумот учун: Қум — бутун дунё шиалари зиёратга келадиган шаҳар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг