Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда тўрт киши жосусликда айбланиб қатл этилди

Эронда тўрт киши жосусликда айбланиб қатл этилди

Эронда тўрт киши Исроил ташқи разведка хизматлари фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб, қатл этилди.

Бу ҳақда «Меҳр» агентлиги Эрон Олий суди ҳукмига таяниб хабар берди.

Ҳужжатда таъкидланишича, «Сионистик режим (Исроил) разведкаси билан ҳамкорлик қилиш ва одам ўғирлашда айбланган тўрт нафар айбланувчи якшанба куни эрта тонгда қатл этилган».

Яна уч киши «мамлакат хавфсизлигига қарши жиноят содир этиш, одам ўғирлашда шериклик қилиш ва қурол сақлаш» айблари билан беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг