Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага Ислом ҳамкорлик ташкилоти навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади

Эртага Ислом ҳамкорлик ташкилоти навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади

Эртага, 16 май куни Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ташқи ишлар вазирлари доирасидаги навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркия ТИВ маълум қилди.

«Туркия ташаббуси билан ҳамда Фаластин ҳукумати ва ИҲТ саммити раиси ҳисобланган Саудия Арабистони билан маслаҳатлашув асосида 2021 йил 16 май куни ИҲТ Ижроия қўмитасининг Ташқи ишлар вазирлари доирасидаги навбатдан ташқари йиғилишини видеоконференция тартибида ўтказиш белгиланди», — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, йиғилиш қатнашчилари Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида ва халқаро майдонларда зарур чоралар қўллаш борасидаги ташланажак қадамларни муҳокама қилишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг