Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа Иттифоқи қишлоқ хўжалигига янги талаблар қўймоқчи

Европа Иттифоқи қишлоқ хўжалигига янги талаблар қўймоқчи

Европа Иттифоқи органик маҳсулотлар етиштиришда пестицид ва антибиотиклардан фойдаланишни 50 фоизга қисқартириш ниятида. Бу хақда Еврокомиссия томонидан чоршанба куни эълон қилинган ЕИ био-диверсификация стратегияси лойиҳасида қайд этилган.

Еврокомиссия раҳбарининг биринчи ўринбосари Франция Тиммерманс янги стратегия моҳияти хақида шундай деган:

«Пандемия бизга шуларни ўргатдики инсоният глобал муносабатларда биринчи навбатда атроф-муҳит билан ҳисоблашиши зарур».

Янги стратегия 2030 йилга қадар кимёвий пестицидлардан фойдаланишни 50 фоизга, минерал ўғитлардан фойдаланишни 20 фоизга, чорвачилик ва балиқчилик хўжалигида антибиотиклардан фойдаланишни 50 фоизга қисқартиришни кўзда тутади.

Мазкур ҳужжат Европарламент ва ЕИ Кенгашидаги барча давлатлар томонидан маъқулланса, унда режани амалга ошириш 2021 йилда бошланади. Хусусан, 2021 йилдан келгуси етти йиллик бюджет циклининг (2021-2027) бошланиши билан субсидияларнинг катта қисми (ЕИ бюджетининг 40 фоизигача) органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларига йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг