Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европадаги энг йирик авиакомпаниялардан бири инқирозга юз тутмоқда

Европадаги энг йирик авиакомпаниялардан бири инқирозга юз тутмоқда

Фото: «Turproezdka.ru»

Франциядаги энг йирик авиакомпания — Air France банкротлик арафасида. Бу ҳақда Франция иқтисодиёт ва молия вазири Брюно Ле Мэр «BFM Business» билан суҳбатда айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, авиакомпания ҳукуматдан катта миқдорда ёрдам олмаса, компания парчаланиб кетиши мумкин. Шунингдек, вазир авиакомпания мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга компания эканлигини таъкидлаб: «Франция ўз авиакомпаниясига эга бўлиши шарт, бу мамлакат суверенитетининг кафолатларидан биридир», дея қўшимча қилган. Ҳукумат 2020 йилда Air France компаниясига етти миллиард евро миқдорида маблағ ажратган.

Бунинг эвазига компания рақобатбардошлигини ошириши ва барқарор авиакомпаниянинг намунасига айланиши керак, деган Ле Мэр. Аввалроқ Air France оммавий ишдан бўшатишни бошлашга тайёргарлик кўраётгани маълум бўлган.

Кейинги икки йил давомида компания 7,5 мингга яқин иш жойини қисқартиришни режалаштирмоқда. Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз оқибатлари уни бундай чора кўришга мажбур қилмоқда. Яна бир авиация гиганти — Lufthansa ҳам ўз ходимларини ишдан бўшатишга мажбур, ўн минглаб одамлар ишсиз қолишлари мумкин. Компания бугунги кунда 26 мингга яқин иш ўрнини ортиқча деб ҳисоблайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг