Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Филиппинда даҳшатли тайфун 28 кишини ҳаётдан олиб кетди

Филиппинда даҳшатли тайфун 28 кишини ҳаётдан олиб кетди

Фото: «REUTERS»

Филиппинда «Урсула» тайфуни қурбонлари сони 28 нафарга етди, деб хабар берди «ABS-CBN» телеканали.

Икки киши жароҳат олган, яна 12 киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда. Ҳалок бўлган 28 кишидан 13 нафари Илоило провинциясида ҳаётдан кўз юмишди.

2 мингта уй ва 55 та мактабга зарар етди, 150 та шаҳар электр таъминотидан узиб қўйилди. Қарийб 44 минг киши хавфсиз жойга кўчирилди. «Калибо» халқаро аэропорти зарар кўрганига қарамай, ҳукумат ҳаво йўлини ҳамда электр таъминотини тиклашни аллақачон бошлаб юборган.

«Урсула» тайфуни 24 декабрь куни кечаси Филиппин ҳудудига ёпирилиб кирди. Архипелагнинг марказий қисмларида, Антик, Миндоро, Палаван, Аклан ва Ромблон провинцияларида кучли ёмғир ва бўронларни келтириб чиқарди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг