Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция бош вазири Эдуар Филипп истеъфога чиқди. Макрон «иккинчи уриниш»га тайёрланмоқда

Франция бош вазири Эдуар Филипп истеъфога чиқди. Макрон «иккинчи уриниш»га тайёрланмоқда

Фото: «Rbc.ru»

Франция ҳукумати раҳбари, бош вазир Эдуар Филипп истеъфога чиқди, президент Эммануэл Макрон унинг аризасини қабул қилган. Бу ҳақда бугун, 3 июль куни «Reuters» агентлиги хабар берди.

Янги ҳукумат шакллангунига қадар, Филипп вазифасини бажаришда давом этади.

«Ipsos» ижтимоий сўровномаси аксарият французлар ҳукумат алмашиши тарафдори эканини кўрсатганди. Шунинг баробарида, 43 фоиз респондент янги ҳукуматни ҳам айнан Эдуар Филипп бошқаришини истаяпти. Сўровномада қатнашганларнинг 33 фоизи янги бош вазир келишини хоҳлашмоқда, 24 фоизига эса ўзгаришлар умуман керакмас.

Эммануэл Макронга қайтадиган бўлсак, 2022 йилги президентлик сайловларида номзодини илгари суришни аллақачон режалаштириб қўйган. У ҳозирги муаммоларга «иккинчи уриниш»да ечим топишдан умидвор. Бунинг учун эса унга жиддий таркибий ўзгаришларга учраган янги ҳукумат керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг