Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Францияда карантин пайтида бобосининг уйида ўйнаб юрган болакайлар олтин топиб олишди

Францияда карантин пайтида бобосининг уйида ўйнаб юрган болакайлар олтин топиб олишди

Фото: «bfmtv.com»

Франциянинг марказий Луар водийсида карантинни бобосининг уйида ўтказишга келган болалар эски чойшаблар орасидан қиймати 100 минг еврога тенг икки кило олтин ёмби топиб олишди, дея хабар берди «BFMTV» телеканали.

Уйда изоляция вақтини тезроқ ўтказиш учун чамаси 10 ёшлардаги болалар чойшаблардан уй қуришга тушади.

«Отаси уларга кирилмайдиган хонадаги бувисининг чойшабларини олишини айтади. Болалар чойшаблар орасидан оғир буюмларни топиб олишади», — дея хабар берди телеканал.

Улар топилмага унчалик қизиқишмайди ва жойига қўйишади. Орадан бир неча соат ўтгач бу ҳақда отасига сўзлаб беришади. Оила бошлиғи хонада марҳум бувисининг ёқтирган ошхона жиҳозлари борлигини биларди. Бироқ уларнинг ўрнида ҳар бири 1 килодан тош босадиган иккита олтин қуймага кўзи тушади.

Карантин тугагандан сўнг оила экспертга учради. Мутахассис қуймалар чиндан ҳам олтин эканлигини тасдиқлади. Маълум бўлишича, олтин ёмбилар 1967 йилда харид қилинган экан.

Айни вақтда оила олтинларни кимошди савдосида сотишга тайёргарлик кўрмоқда. У 16 июнь куни бўлиб ўтади. Савдо комиссари Филипп Руякнинг сўзларига кўра, олтин ёмби йил бошида 43 минг еврога баҳоланган бўлса, ҳозир уларнинг нархи 52 минг еврогача ошган. Июнда олтин қиймати тахминан 54 минг еврогача кўтарилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг