Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гегемон давлат раҳбари жаҳондаги янги тўқнашувларни башорат қилди

Гегемон давлат раҳбари жаҳондаги янги тўқнашувларни башорат қилди

Фото: «Nogibogi.com»

АҚШ ва бутун дунё учун беқарорлик хавфи глобал исиш туфайли келиб чиқиши мумкин. Бу эса экин майдонлари бўйича зиддиятларга олиб келиши ҳеч гап эмас. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Жоу Байден разведка хизматлари вакиллари билан суҳбат чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «ТAСС».

«Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар аллақачон мамлакатимизда ва бутун дунёда беқарорликнинг ўсишига ҳисса қўшмоқда», — деди Aмерика етакчиси.

Унинг сўзларига кўра, аҳолининг заиф қатламлари учун озиқ-овқат ва сув хавфсизлигининг йўқлиги, экстремал об-ҳаво шароити ва иқлим ўзгаришини ҳам AҚШ ҳарбийлари мамлакат учун асосий хавф ҳисоблашади.

«Aгар денгиз сатҳи яна 2,5 фут (0,76 м) кўтарилса, миллионлаб одамлар кўчиб кетади, ҳайдаладиган ерлар учун курашади», — дея қўшимча қилди Байден.

У Шимолий Aфрикадаги вазиятни эслади: одамлар экин майдонига эгалик қилиш ҳуқуқи учун бир-бирларини ўлдиришган.

Шунингдек, сиёсатчи яқин бир неча йил ичида Индонезия пойтахти кўчиб ўтишини башорат қилган. Бунга Жакартада тошқин хавфи сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг