Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия канцлерининг маоши немисларга ёқмади

Германия канцлерининг маоши немисларга ёқмади

Foto: Kay Nietfeld/dpa

Германиянинг Bild газетаси ўқувчилари немис сиёсатчиларининг маошлари ҳақидаги мақола эълон қилингач, ҳукуматга норозилик билдиришди.

Газетага кўра, Германия канцлери Олаф Шолц энг кўп — 30 минг евродан зиёдроқ маош олади, кейинги поғонадан вице-канцлер ва иқтисод вазири Роберт Хабек, ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ва молия вазири Кристиан Линднер 25 минг евролик маош билан жой олишди. Мудофаа вазири Кристин Ламбрехт парламент аъзоси эмаслиги сабабли 20 минг евро билан кифояланган.

Мақола эълон қилингач, ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозли изоҳлар қолдирилган.

Аввалроқ Ангела Меркел сиёсатга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Немислар ҳозирги ҳукуматдан норози, чунки мамлакатда инфляция мисли кўрилмаган ўсишни қайд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг