Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Грузияда шахмат мактаб таълимига киритилди

Грузияда шахмат мактаб таълимига киритилди

Фото: Xabar.uz

Грузия Вазирлар маҳкамасининг қарори билан шахмат мактабларнинг бошланғич синфларида ўқитилиши мажбурий дарсларга қаторига киритилди.

Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфидаёқ болаларга шахмат ўйнаш ўргатилади.

«Грузия Online» ёзишича, таълим вазирлиги шахмат болаларнинг таҳлилий, мантиқий, танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириб, амалий вазифаларни бажаришида қўл келади, деган тўхтамга келган.

«Шахматни ўргатиш 2022-2023 ўқув йилидан фанлар дастурига киритилади, унгача миллий шахмат федерацияси кўмагида ўқитувчиларнинг ўзлари янги фандан сабоқ беришга тайёрланади», — дейилади Грузия таълим вазирлиги баёнотида.

Грузия биринчи эмас, унгача Озарбайжон шахматни фан сифатида мактабларга олиб кирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг