Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиллари Клинтон университет ректори бўлди

Ҳиллари Клинтон университет ректори бўлди

Фото: «24tv»

АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Британиянинг Квинс университети ректори бўлди. У — университет бошқарувига келган илк аёл киши.

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Клинтон хоним беш йил давомида ушбу лавозимда фаолият олиб боради.

Унинг ўзи ректор бўлганини твиттерда қуйидагича изоҳлади.

«Ўзим ҳурмат қилган университетга ректор бўлиш — мен учун катта шараф. Бу билан фахрланаман ва университет нуфузини оширишга хизмат қиламан», — дея таъкидлади Ҳиллари Клинтон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг