Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда поезд издан чиқиб кетди, қурбонлар бор

Ҳиндистонда поезд издан чиқиб кетди, қурбонлар бор

Фото: «India.com»

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида Гуваҳати—Биканер йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди издан чиқиб кетди, деб хабар берди NDTV.

Дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши ҳалок бўлган, 45 дан зиёд одам жароҳатланган.

Ғарбий Бенгалия штати талафот кўрганларга товон пули тўланишини эълон қилди. ҳалок бўлганларнинг оилаларига 500 минг рупий (6,7 минг доллар)дан, жароҳат олганларга 100 минг рупий (1,3 минг доллар)дан берилади.

Фото: «Business-standard.com»

Гувоҳлардан бирининг айтишича, «кескин силтаниш юз бериб, сўнгра вагонлар издан чиқиб кетган». Ҳодиса юзасидан тергов бошланган. Қурбонлар сони ошиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг