Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда самолёт ҳалокати бўйича янги тафсилотлар (видео)

Ҳиндистонда самолёт ҳалокати бўйича янги тафсилотлар (видео)

Фото: «Front.new.jojo.ru»

Бир оз аввал Ҳиндистон аэропортида йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар бергандик.

Ижтимоий тармоқларда Ҳиндистоннинг Керал штати Кожикоде шаҳрида «Air India Express» авиакомпаниясига қарашли «Boeing 737» лайнери ҳалокатга учраган жойдан тасвирга олинган видео пайдо бўлди.

Кадрларда ҳодиса жойида ишлаётган қутқарувчиларни кўриш мумкин.

Дубайдан учиб келган самолёт учиш-қўниш йўлакчасидан чиқиб кетган ва бўлакларга ажралиб кетган. Лайнернинг олд қисми вайрон бўлган.

Самолёт бортида, турли маълумотларга кўра, 170 — 194 киши бўлган. «News18» порталининг хабарига кўра, фожиа оқибатида уч киши ҳалок бўлган. 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Айрим манбаларга кўра, 15 киши ҳаётдан кўз юмган, 123 киши турли даражада жароҳатланган, улардан 15 нафари ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг