Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда табиий офат қурбонлари сони борган сари кўпаймоқда

Ҳиндистонда табиий офат қурбонлари сони борган сари кўпаймоқда

Фото: «AP Photo / Ashwini Bhatia»

Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штатида кучли ёмғир сабаб келиб чиққан кучли сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли камида 76 киши ҳалок бўлди, 14 киши бедарак йўқолди, дея маълум қилди штат полицияси бошлиғи Aшок Кумар.

«Ҳалок бўлган 76 кишидан 59 нафари Кумаон ва 17 нафари Гархвал вилоятида жойлашган. Бедарак кетган 14 кишидан олти нафарини ё сув оқизиб кетган, ёки вайроналар остида тириклайин кўмилиб қолган», — деди у матбуот анжуманида.

Шунингдек, Ҳимолой тоғлари этагидаги шаҳарларга сайрга чиққан саккиз нафар сайёҳ ҳам бедарак йўқолган.

Кумар, шунингдек, давом этаётган қутқарув операцияси давомида полиция энг кўп зарар кўрган Кумаондан 48 минг ва Гарвалдан 500 кишини эвакуация қилганини таъкидлади.

Штатга ёпирилган кучли ёмғир кўчкилар ва тошқинларни келтириб чиқарди, бир қанча аҳоли пунктлари билан алоқа узилди. Шу тариқа, Найнитал курорт шаҳри, шунингдек, Ҳимолой тоғ этакларида жойлашган Каладхунги, Халдвани ва Бхавали шаҳарлари билан алоқа бутунлай узилиб қолди. Ҳиндистон метеорологлари келгуси бир неча кун давомида кучли ёғингарчилик давом этиши ҳақида огоҳлантирди ва аҳолига хавфсизлик нуқтаи назаридан уйларини тарк этмасликни маслаҳат берди.

Aввалроқ, давлат раҳбари Пушкар Сингх Дхами штат ҳокимияти қурбонларнинг оилаларига 400 минг рупий (5,3 минг доллар), уй-ойидан айрилганларга 190 минг рупий (2,5 минг доллар) миқдорида товон тўлашини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг