Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда юк машинаси ағдарилиши оқибатида 16 киши оламдан ўтди

Ҳиндистонда юк машинаси ағдарилиши оқибатида 16 киши оламдан ўтди

Фото:«AP»

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида юк машинасининг ағдарилиши натижасида ўн олти киши ҳалок бўлди. Шунингдек, беш киши оғир жароҳат олди, дея хабар беради штат полицияси.

Машина якшанба куни кечқурун штатнинг Кингаон қишлоғи яқинида ағдарилиб кетган.

Ўлганлар, шу жумладан уч ёшли бола, папайя ортилган юк машинасининг кузовида бўлишган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти маҳаллий ишчилар экани айтилмоқда. Ҳозирда полиция ҳодиса сабабларини текширмоқда.

Бош вазир Нарендра Моди қурбонларнинг оилаларига ўз ҳамдардлигини билдирган.

«Маҳараштра штатидаги авария юракларни ларзага келтирди. Қурбонларнинг оилаларига ўз ҳамдардлигимни билдираман. Ярадорлар тезроқ соғайиб кетишларини тилаб қоламан»,- дейилади Бош вазир девони баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг