Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистондаги сайловларда Сталин ғалаба қозонди

Ҳиндистондаги сайловларда Сталин ғалаба қозонди

Фото: «India Today»

Ҳиндистон жанубидаги Тамилнад штати сайловларида Мутувель Карунаниди Сталин катта фарқ билан ғалаба қозонди. «India Today» хабарига кўра, 68 ёшли сиёсатчи ҳудудни бошқаради.

Бўлажак сиёсатчига бу номни отаси, штатнинг собиқ бош вазири берган. Сталин 1953 йилда Собиқ Иттифоқ етакчиси Иосиф Сталин вафотидан бир неча ой олдин туғилган. Шунга қарамай, ҳиндистонлик Сталин — қатъий демократ.

1989 йилда исми туфайли ҳиндистонлик Россияда ноқулай вазиятга тушиб қолган.

«Россия аэропортига қўнган заҳотим исмимни сўрашди. «Сталин» десам, аэропортдаги одамлар менга тикилиб қолишди», — дейди сиёсатчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг