Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Hyundai автосалони дайди итни ҳужжат асосида ишга қабул қилди

Hyundai автосалони дайди итни ҳужжат асосида ишга қабул қилди

Фото: «Instagram»

Бразилиянинг Hyundai дилерлик маркази анча вақтдан бери автосалон атрофида изғиб юрган дайди итни расман ишга қабул қилди.

Автосалоннинг «Instagram»даги хабарига кўра, итни Tucson Prime деб аташган. Унга фотосуратли кириш рухсатномаси ҳамда шоу-рум ходимининг махсус фирма бўйинбоғини беришган.

Шунингдек, жониворнинг «Instagram»да шахсий саҳифаси очилди. Янги ходим автосалонда яшайдиган бўлди — залнинг тўрида унинг учун махсус жой ҳозирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг