Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки давлатга қарши туриш учун Байден 715 миллиард доллар талаб қиляпти

Икки давлатга қарши туриш учун Байден 715 миллиард доллар талаб қиляпти

Фото: «Whitehouse.gov»

AҚШ президенти Жо Байден Хитой ва Россиядан бўладиган таҳдидни тўхтатиб туриш учун Конгрессдан Пентагонга 715 миллиард доллар ажратишни сўрамоқда.  Бу ҳақда Оқ уй сайтида эълон қилинган президент бюджети лойиҳасида маълум қилинган.

«Президентнинг 2022 йилги сўровида AҚШ Мудофаа вазирлигига 715 миллиард доллар миқдоридаги маблағ ажратиш кўзда тутилган. Бунга Хитойни тўхтатиб туриш ҳам киради. Сўровда Пентагоннинг асосий вазифаси сифатида Хитойдан бўладиган таҳдидга қарши туришга урғу берилган. Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Россия томондан бўладиган беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракатларни тўхтатиб туришга ҳаракат қилади», дейилган ҳужжатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг