Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Илон Маск жаҳоннинг иккинчи энг бой кишисига айланди

Илон Маск жаҳоннинг иккинчи энг бой кишисига айланди

Фото:«Ferra.ru»

Space X ва Tesla раҳбари Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида иккинчи ўринга чиқди. Маск Microsoft асосчиси Билл Гейтсдан ўзиб кетган. Bloomberg Billionaires Index (BBI) маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Таъкидланишича, Маскнинг бойлиги 127,9 миллиард долларга кўпайган, йил давомида у 100,3 миллиард доллар ишлаб топган.

Билл Гейтс бу сафар 127,7 миллиард доллар билан учинчи ўринни эгаллади.

Amazon асосчиси Жефф Безос миллиадерлар етакчиси бўлиб қолмоқда, унинг бойлиги 182 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шунингдек, кучли бешликдан Бернар Арно ва Марк Цукерберг ўрин эгалладилар.

Скриншот: Bloomberg Billionaires Index

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг