Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск битта ЙТҲ сабаб 5 млрд. доллар йўқотди

Илон Маск битта ЙТҲ сабаб 5 млрд. доллар йўқотди

SpaceX ва Tesla корпорациялари раҳбари Илон Маск Tesla акциялари нархининг пасайиши ортидан 5 миллиард доллардан зиёд зарар кўрди. Бу Forbes Real-Time нашрида чоп этилган электромобил иштирокидаги автоҳалокат ҳақидаги хабар билан боғлиқ.

ЙТҲ Техасда содир бўлиб,  икки киши ҳаётдан кўз юмган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, машина катта тезликда ҳаракатланиб, бошқарув йўқолиши натижасида дарахтга бориб урилган.

Натижада, Маскнинг бойлиги ҳозирда 174,6 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Тадбиркор дунёнинг энг бой одамлари рейтингида учинчи ўринда туради. 19 апрел, душанба куни Тесла акциялари 3,4 фоизга пасайиб, 714,63 долларни ташкил қилган.

Аввалроқ Илон Маск ўзини «Марс императори» деб эълон қилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг